Энди кечаю кундуз мурожаат қилиш мумкин
Адлия вазирлиги 2018 йилнинг 10 ноябридан 10 декабрига қадар «Ҳуқуқингни бил ва талаб қил!» акциясини ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Энди, ушбу акция доирасида, аҳолидан мурожаатларни қабул қилиш учун онлайн платформа очилди. Фуқаролар ҳафтанинг исталган куни исталган соатда (7/24 режимида) ушбу порталга мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаатни шу ердан жўнатиш мумкин.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, мурожаатларнинг ҳар бири жойларга бориб ўрганилади ва амалий ёрдам кўрсатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter