Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги томонидан “Мурғак қалб” акцияси ташкил этилди

Адлия вазирлиги томонидан “Мурғак қалб” акцияси ташкил этилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Адлия вазирлиги томонидан республика бўйлаб “Мурғак қалб” акцияси ташкил этилмоқда. Акция доирасида пойтахтимизда Халқаро ННТ Ўзбекистон ва Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда анъанавий хайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, мазкур хайрия тадбирларида Республика Ихтисослаштирилган Пулмонология ва Фтизиатрия IATM Болалар ўпка сили ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти I ва II болалар бўлимида даволанаётган болажонлар, кам таъминланган оила фарзандлари ва етим болалар холидан хабар олинди. Ушбу бўлимларда даволанаётган бемор болаларнинг рўйхати шакллантирилиб, бемор болалар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур гигиена воситалари, кийим –кечак, кундалик эҳтиёж буюмларидан иборат бўлган совғалар тўпламлари, тиббиёт ходимлари учун эса тиббий қўлқоплар ўз эгаларига топишрилди.

Асосий мақсад, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, бахтли болаликка эга бўлишлари учун яратилаётган шароитлардан фойдалана олиш ҳуқуқи борлигини болажонларнинг яқинларига тушунтиришдир .

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бу борада Адлия вазирлиги бундан роппар оса 1 йил аввал яратилган bolahuquqlari.uz портали ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини ошириш, болаларда кичик ёшданоқ қонунга ҳурмат руҳини тарбиялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

14 ёшгача бўлган болалар ҳамда ота-оналарга мўлжалланган ушбу сайтдан бугунги кунда кўплаб  фойдаланувчилар  болалар ёшига мос равишда, улар учун тушунарли тарзда баён қилинган маълумотларни олиб,  ҳуқуқий билимларини янада оширишлари учун кўмакчи бўлмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг