Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Murad Buildings» аҳолига керак бинони ўз ҳисобидан қуриб беради

«Murad Buildings» аҳолига керак бинони ўз ҳисобидан қуриб беради

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 8-дахасида жойлашган 17, 18, 19 ва 20-сонли кўп қаватли уйлар орасида «Murad Buildings» компанияси томонидан 1,23 га ер майдонида кўп қаватли турар-жой қурилиши бошланиши бўйича ушбу худудда яшовчи аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ўрганиб чиқилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида ёзилишича, «Murad Buildings» компанияси раҳбари Мурод Назаров ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ҳокими билан телефон орқали мулоқотдан сўнг, қурилиш ишларини тўхтатди ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган бинони ўз ҳисобидан қуриб беришга ва маҳалла фуқаролар йиғинига топширишга рози эканлигини билдирди.

Ҳокимлик расмий сайтида ёзилишича, Мурод Назаров ўзининг ҳаракати билан ҳақиқий тадбиркор қандай бўлиши кераклигини ва том маънода мардлик намунасини кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг