Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳим: тиббиёт ходимларига малака тоифаси бериш тизими тўлиқ ўзгарди

Муҳим: тиббиёт ходимларига малака тоифаси бериш тизими тўлиқ ўзгарди

Фото: Xabar.uz

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш тизими тўлиқ ўзгарди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан биргаликда яратилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ҳамда уларга сертификат бериш ахборот тизими — tibtoifa.ssv.uz ишга туширилди.

Шу аснода тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси бериш бўйича йиғмажилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи қоғоз шаклидаги сертификат бериш амалиётига ҳам барҳам берилиб, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақамига эга, QR-коди қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг