Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлигининг огоҳлантируви, Хонтўраевнинг баёноти, лифт босиб қолган йигит ва бошқа хабарлар

Мудофаа вазирлигининг огоҳлантируви, Хонтўраевнинг баёноти, лифт босиб қолган йигит ва бошқа хабарлар

Коллаж:«Xabar.uz»

Бугун,  27 март куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтиб, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Жамият

Мудофаа вазирлиги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди

Фото: «Xabar.uz» 

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар ҳолатга келтирилгани хабар қилинганди. Мудофаа вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Ҳодиса

Мурод Хонтўраевнинг яна пичоқлангани рад этилди

Фото: «Instagram» 

Бугун, 27 март куни аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси Мурод Хонтўраевнинг пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Хонтўраев мазкур масала юзасидан ижтимоий тармоқда баёнот берди. 

Тавсия қиламиз

ДХХ раиси қандай китоблар ўқийди?

Янгиердаги қинғир ишнинг қийиғи бир ярим йил деганда чиқди

Ҳодиса

Тошкентда 24 ёшли йигитни лифт босиб қолди (видео)

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ишлаётган 24 ёшли йигитни лифт босиб қолган. Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар диспетчерлик бошқармаси ходимлари ёрдамида жабрланувчи қутқарилган ва пойтахтдаги 16-сонли клиник шифохонага етказилган.

Чирчиқ шаҳридаги ёнғин 4 кишининг ҳаётини олиб кетди

27 март куни Чирчиқ шаҳри «Бобур» МФЙ Машар кўчасидаги 17-уйда ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди. Улардан икки нафар 8 ва 12 ёшда бўлишган. 

Жамият

Мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи ГЭС фойдаланишга топширилди

«Туябўғиз» кичик гидроэлектр станцияси фойдаланишга топширилди. ГЭСнинг умумий қуввати 11,4 МВтга тенг. Бу йилига ўртача 41,2 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, 1 минг 600 та хонадоннинг электр токига бўлган эҳтиёжи тўлиқ таъминланади, деганидир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг