Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муаллифлик ҳуқуқига риоя этмаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Муаллифлик ҳуқуқига риоя этмаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Интелектуал мулкка нисбатан муаллифлик ҳукуқларининг бузилиши маъмурий ва қўпол ҳамда қўпол тарзда бузилган ҳолатлар учун жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда Интелектуал мулк агентлиги қошидаги ўқув маркази директори ўринбосари Воҳиджон Аллаёров жаҳон адабиёти таржимасига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Бугунги кунда Ўзбекистонда ўзбек ва жаҳон адабиётини чоп этиш ва муаллифларга ҳақ тўлаш жараёнларида кўплаб қонун бузилиш ҳолатлари мавжуд.

Масалан, институтларда шунақа топшириқлар бор экан: ўқитувчиларга топшириқ берилади, қўлига русча китоб бериб, «шуни таржима қиласан ва ўзингнинг номингдан чоп этасан» дейишади. У интернетдан кўчириб олади ва таржимонларга пул тўлаб, ўзининг номидан чоп этади. Бу бир томонидан жуда кулгули, иккинчи томондан қонуннинг қўпол бузилиши.

Бундан ташқари, жаҳон адабиёти асарларини таржима қилиш ва чоп этишда муаллифлик ҳуқуқларига қатъий риоя этилиши керак. Асар муаллифи ҳаёт ёки унинг вафотига 50 йил тўлмаган ҳолатда розилик олиниши шарт.

Интернет сайтларига жойлаштирилаётган асарлар ҳақида ҳам худди шу фикрни айтиш мумкин. Бирор бир порталга асарни жойлаштириш учун интелектуал мулк эгаси (асар муаллифи ёки таржимон) розилиги олиниши лозим. Акс ҳолда бу нафақат маъмурий, балки жиноий жавобгарликка ҳам асос бўлиши мумкин» деди Аллаёров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг