Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада мигрантлар учун патент нархи ошди

Москвада мигрантлар учун патент нархи ошди

Фото: «utro.news»

2020 йилда Москвада меҳнат мигрантларининг ишлаш ҳуқуқи учун патент 7 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Патент нархи 2018 йилда 4500 рубль, 2019 йилда 5000 рубль бўлган, жорий йилдан патент учун ойига 5350 рубль тўлаш лозим бўлади.

Украина, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилдан буён Москвада ишлаш учун патент олади.

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда чет эллик ишчиларга патент беришдан тушган бюджет даромади 18 млрд. рублни ташкил этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг