Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада дарахтнинг қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Москвада дарахтнинг қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди

Фото: ЎзА

Айни дамда Россия пойтахтида ноқулай об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Москва мэри Сергей Собяниннинг хабар беришича, дарахт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, беш киши эса жароҳатланган.

«Айни дамда Москвада об-ҳаво янада ёмонлашмоқда. Кучли қор бўрони кутилаяпти. Аҳолига хавфли жойлар, хусусан дарахтлардан узоқроқ бўлишни маслаҳат берамиз», — деб ёзган Собянин ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Мэр ўринбосари Пётр Бирюков ҳам жами 370 га яқин дарахт қулаганини хабар қилиб, одамларни эҳтиёткорликка чақирган.

«Фобос» илмий марказининг мутахассиси Евгений Тишковецнинг «РИА Новости»га маълум қилишича, Москвага Ўрта денгиз минтақасидан кучли совуқ циклон кириб келган. Ҳаво ҳарорати -10 даражагача тушиши кутилаётир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг