Мирзо Улуғбек туманига ҳоким тайинланди
Шавкатбек Турдиевич Иргашев бугун, 18 апрель куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунга қадар туман маъмуриятини бошқарган Шерзод Кудбиев Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг августидан буён Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаб келаётган Актам Ҳайитов шу йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг раиси этиб сайланган эди.
Маълумот учун, Шавкатбек Иргашев (1964 йилда туғилган) — Тошкент автомобиль йўллари институти (1981) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2000) битирувчиси.
Тайинловга қадар 2017 йилдан Учтепа тумани ҳокими, аввалроқ Мирзо Улуғбек тумани ҳокими (2005−2013), унгача эса Олмазор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари (2002−2005) бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter