Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Миллий тикланиш»да ёппасига истеъфо кузатилиши мумкин

«Миллий тикланиш»да ёппасига истеъфо кузатилиши мумкин

Фото: «Telegram»

«Миллий тикланиш» газетаси ходимлари ёппасига ишдан бўшатилиши мумкин. Газета бош муҳаррири лавозимидан олиниб, унинг вазифасини партия раиси ўринбосари вақтинча бажариб келаётганидан хабарингиз бор.

Газета ходимларидан бирининг айтишича, янги раҳбар таҳририят ходимларга «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшашни тавсия қилган. Айни пайтда ходимларнинг айримлари ариза ёзган, айримлари эса аросатда. Улар шундоғам раҳбар алмашганидан сўнг таҳририят ишларидан сунъий равишда четлатиб қўйилган. Чунки, бош муҳаррир вазифасини адо этаётган шахс газетанинг кейинги сонларини таҳририят идорасида эмас, балки бошқа жойда ўзи бирга ишлашни хоҳлаганлар билан тайёрлаётгани айтилмоқда.

Дарвоқе, газетанинг айнан янги сони билан боғлиқ муаммо юзага келганидан хабарингиз бор. Яъниким, «Миллий тикланиш»нинг 39-40 (1038)-сонида сенатор Мақсуда Ворисованинг ясама сурати (карикатура) чоп этилиши ортидан Халқ демократик партияси марказий кенгаши унинг (М. Ворисованинг) шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, прокуратурага мурожаат йўллагани ҳақида баёнот берганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлашича, мазкур баёнотдан сўнг Юнусобод туман прокуратураси текширув ишларини бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг