Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар топширилди (фото)
Жорий йилнинг 1 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 30 нафар ҳарбий хизматчиларига Нукус шаҳридаги қурилган кўп қаватли янги уйларнинг тантанали топширилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари Шухрат Шакиров ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, ёшлар иштирок этдилар.
Тадбирда кейинги йилларда миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларнинг хизмат ва яшаш шароитини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, хусусан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига янги хонадонларининг калитлари топширилганидан сўнг мутасадди ташкилот раҳбарлари ва меҳмонлар билан биргаликда хонадонлардаги шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter