«Микрокредитбанк» 10 минг тупдан зиёд кўчат экди
Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Ана шундай эзгу ишлар давомийлигини таъминлаш йўлида «Микрокредитбанк» АТБ томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Шу каби ишлардан бири, «Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида «Микрокредитбанк»ка бириктирилган Чилонзор туман маҳаллаларида олиб борилаётган ободончилик амалларидир.
Жумладан, ушбу маҳаллаларда дастур доирасида жами 18 859 туп мевали ва манзарали дарахтлар экилди, шундан 10 125 тупи «Микрокредитбанк» томонидан экилган дарахтлар бўлиб, улардан 600 тупи олма, 225 тупи узум, 4 800 та терак, 950 туп манзарали ҳамда 3 550 туп бошқа мевали дарахтлар ҳисобланади.
Дарҳақиқат, бугун маҳалланинг ободлиги, гўзаллиги ва кўркамлиги учун жон койитиш ҳар бир кишининг муқаддас бурчига айланиб бораётганини яхши англаган «Микрокредитбанк» АТБ жамоаси бу каби ишларни тизимли давом эттиради.
Бундан ташқари, мазкур экилган мевали ва манзарали кўчатларни маҳалла раислари, бириктирилган вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда парваришлаш ишлари самарали равишда ташкил этилади.
Унутмайлик, юртимиз маҳаллаларининг обод ва кўркам бўлиши аҳолининг ҳамжиҳатлиги, ўзаро меҳр-оқибатига бевосита боғлиқ. Зеро, аҳиллик бор жойда осойишталик, ободлик, хотиржамлик бўлади.
Банк Ахборот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter