МИБ яна бир «метан заправка»да газ ўмарилганини аниқлади
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида энергия ресурсларининг етказиб берилиши ва бу борада тўлов интизомига риоя қилиниши юзасидан ўтказаётган тадбирларда жиддий қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари Ангрендаги «ментан заправка»да «Автопилот Pro» русумли ускунага ташқи таъсир кўрсатилиши натижасида газни нотўғри ҳисобланиш «имконияти яратилган». Бу «имконият» 1 млрд. 051 млн. 200 минг сўмлик табиий газ ўмарилишига олиб келган.
МИБ марказий аппарати матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълумга қилишича, айни ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сирдарё вилоятидаги «ментан заправка»даги найранглар натижасида 11,8 млрд. сўмдан кўпроқ зарар етказилгани аниқланганди.
Қўшимча қилинишича, етказилган зарар суриштирув жараёнидаёқ қопланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter