МИБ фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйди
Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон туман бўлими ходимлари томонидан “Кумушқирғоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро И.Ш.нинг қинғирликлари фош этилди.
У “Қорадарё” электр таъминоти корхонасидан юридик истеъмолчи сифатида рўйхатдан ўтиб, 9,5 кВт соат қувватга эга бўлган дурадгорлик станогини ишлатиш учун "DТS-541" русумли ҳисоблагич ўрнатган.
Аслида фақат дурадгорлик станоги учун рухсат берилган бўлса-да, И.Ш.нинг фарзанди Э.С. яширин цех ташкил қилган. Бир дона жувоз ускунасини электр тармоғига "DТS-541" русумли ҳисоблагич орқали ноқонуний уланиб, пахта чигитидан ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган.
Ҳуқуқбузардан 1 дона 3 млн. сўмлик дивигател қўлбола усулда ясалган жувоз ускунаси, 15 кг. 3 275 сўмлик пахта чигити, 56 000 сўмлик 28 кг. кунжара ва 35 000 сўмлик 7 литр тозаланмаган пахта ёғи ашёвий далиллар билан олиб қўйилди.
Ҳуқуқбузарликни содир этган Э.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 1862-моддаси 1-қисм билан айб эълон қилиниб, йиғилган ҳужжатлар туман прокуратурасига юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter