Метронинг янги қурилган «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатларига фотосаёҳат
Маълумки мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида Тошкент метросининг Юнусобод йўналиши ҳам ишга туширилди.
Ушбу метро йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши Президентнинг 2016 йил 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ бошланган эди. Шавкат Мирзиёев бу ерга бир неча бор келиб, ишнинг бориши билан танишганди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 103,8 миллион доллар бўлиб, қарийб 3 километр метро йўли ҳамда «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари барпо этилган.
Таъкидлаш жоизки, байрам муносабати билан метрода уч кун давомида бепул ҳаракатланиш мумкин.
Xabar.uz фотомухбири мазкур бекатлардан фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter