Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метро вақти ўзгариши ҳақидаги хабар яна ўзгарди

Метро вақти ўзгариши ҳақидаги хабар яна ўзгарди

Аввалроқ Тошкент метрополитени иш фаолиятида ўзгаришлар бўлиши ҳақида хабар берилиб, 30 августдан бошлаб поездлар соат 05:00 дан соат 00:00 гача давом этиши айтилганди.

Аммо бироз вақт ўтиб, метрополитен маъмурияти ушбу хабарни ўчириб юборди. Кейинроқ эса Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Транспорт вазирлиги ва «Тошкент метрополитени» ДУК мутасаддилари иштирокида шу мавзуда брифинг ўтказилди.

Маълум қилишларича, Тошкент метрополитенига 20 та метро вагони олиб келинади, поезд қатновлари ўртасидаги оралиқ қисқартирилади. Янги поездлар келиши ҳақида олдинроқ хабар бергандик.

Шунингдек, қатновлар бўйича 31 августдан янги жадвал жорий этилади, унга кўра:

  • Чилонзор йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 3 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 4 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади;
  • Ўзбекистон йўналишида эрталабки соат 07:30 дан 09:00 гача поездлар оралиғи 4 дақиқани ташкил этади ва кечки соат 16:30 дан 19:00 гача 5 дақиқа оралиғи билан ҳаракатланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг