Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метро қурилишида ҳалок бўлганларга юзга яқин хатми Қуръон бағишланди

Метро қурилишида ҳалок бўлганларга юзга яқин хатми Қуръон бағишланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси метрополитен қурилишида содир бўлган фожиада ҳалок бўлган ҳамюртларимиз оилаларига ҳамдардлик билдириш давом этаётганини маълум қилди.

«Ҳатто қўшни ва олис вилоятлардан ҳам келиб, бундай қайғули кунларида шерик эканларини изҳор қилишмоқда. Савобли ишларда пешқадам бўлган диний соҳа ходимлари бу ишда ҳам ибрат бўлишмоқда.

Диний идора тасарруфидаги олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларида 90та хатми Қуръон ўқилиб, ҳалок бўлганлар руҳи покларига бағшида қилинди.

Хатми Қуръонлар якунида Яратган Парвардигордан ҳалок бўлганларнинг солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилишини, гуноҳларини мағфират этишини, ётган жойларини жаннат боғларидан бир боғ қилишини илтижо қилиб сўралди», дейилади идора матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган ўпирилиш натижасида 6 нафар фуқаронинг жасади тупроқ остидан олиб чиқилган ва уларнинг шахсига аниқлик киритилганди.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг