«Мени ва қизимни зўрлаганлар озодликда юрибди» — муҳожир аёл мурожаати эътиборга олинди
2021 йил 16 апрель куни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда «Муҳожир аёл: Мени ва қизимни зўрлаганлар озодликда юрибди» номли видеоматериал кенг тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилишича, чет элда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаросининг мурожаати назоратга олинди.
Видеолавҳада Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида меҳнат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва унинг икки фарзандига нисбатан содир этилган зўравонлик ҳаракатлари бўйича хабарлар акс эттирилган.
Ушбу масала Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинди.
Ҳукуматнинг тегишли вазирлик ва идораларига тезкор сўровномалар юборилди.
Ўрганиш натижалари юзасидан маълумот берилиши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter