«Me’mor//2019» танлови натижалари эълон қилинди

2019 йилнинг 28 май куни «Me’mor//2019» меъморчилик лойиҳалари биринчи мустақил кўрик-танловининг якуний натижалари маълум бўлди. Халқаро ҳайъат томонидан 123та ишлар орасида 13таси энг яхши лойиҳалар деб тан олинди.
«Me’mor//2019» республика миқёсида ўтказилган биринчи мустақил меъморчилик лойиҳалари танлови бўлди. Тадбир КНАУФ компанияси томонидан, ADP архитекторлар ва дизайнерлар платформаси билан ҳамкорликда, Ўзбекистон архитекторлари иттифоқи ёрдамида ташкил этилди. Иштирокчилар томонидан танловга жами 123 та лойиҳа юборилди.
«Me’mor//2019 – Ўзбекистонда замонавий меъморчиликни ривожлантириш тарихида муҳим қадам бўлди. Биз айнан КНАУФ компанияси танлов ташкилотчиси бўлганлигидан мамнунмиз, чунки ушбу танлов ҳавфсиз, экологик ва қулай яшаш муҳитини яратишга ёрдам беришдан иборат миссиямизни ифода этади», – дейди Ўзбекистондаги КНАУФ корхоналари директори Дмитрий Дерипалко.
Россия, Украина ва Грузиянинг атоқли архитекторларидан иборат бўлган халқаро ҳайъат 2014-2019 йиллар оралиғидаги давр мобайнида яратилган 13 та энг яхши лойиҳаларни ажратиб олди. Тегишли қарор қабул қилишда нуқтаи назар, янгича фикрлаш, чуқур маъно ҳамда анъаналарни билиш, воқеъликка мослик, шунингдек анъанавий материаллар ва технологияларни қўллаш инобатга олинди.
119 млн. сўмлик мукофот фонди ғолиблар ва совриндорлар ўртасида тақсимланади.
Янгиланган мукофот фонди:
1 ўрин - 12 000 000 сўм
2 ўрин - 9 000 000 сўм
3 ўрин - 6 500 000 сўм
Me’mor//2019 очиқ кўрик танловининг қуйида натижаларини келтирамиз:
Меъморчилик. Иморат |
|
|
1-ўрин: |
“OASIS” бизнес-маркази (Дилноза Гозиева) |
|
2-ўрин: |
Спорт-соғломлаштириш мажмуаси (Дилноза Гозиева) |
|
Меъморчилик. Лойиҳалар |
|
|
1-ўрин: |
Fishville ресторани (Бекзод Саидов) |
|
|
Тошкентдаги бизнес-марказ (Рустам Раҳматов) |
|
2-ўрин: |
Кенсай Вилладж эко-шаҳарчаси (Виктория Земцова) |
|
|
Бекободдаги ёшлар боғи реконструкцияси (Рустам Раҳматов) |
|
3-ўрин: |
Тошкентдаги меҳмонхона мажмуаси (Рустам Раҳматов) |
|
|
Тошкентдаги хусусий мактаб (Давронбек Салимбеков) |
|
|
“ТМЗ” АЖ завод реконструкцияси (Фарход Мусаков) |
|
|
“Bamiyan” маданият маркази (Фарход Мусаков) |
|
Интерьер |
|
|
1-ўрин: |
D3 (дизайнер Абдуллоҳ Абдуқодиров) |
|
2-ўрин: |
Tim’s Coffee (Виктория Земцова) |
|
|
“Arena Markaz” дўкони (Заур Мансуров) |
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter