Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меҳнат мигрантларига уй ажратиш тартиби белгиланди  

Меҳнат мигрантларига уй ажратиш тартиби белгиланди   

Фото: «akket.com»

2020 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан 3462та хонадон ажратиш белгилангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори Абдуазиз Ҳафизовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига хонадонлар ажратиш тартиби белгиланган.

Тартибга мувофиқ, уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.

Уй-жой ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  1. Ариза берувчи талабгор сифатида «labor_migration» дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтиши керак.

Ушбу дастурдан рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ёки унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Ариза берувчи ким?

  • бу, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигранти ёки унинг номидан оила аъзоси (отаси, онаси, фарзанди, ака-укаси, опа-синглиси) хисобланади.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида дастурдан рўйхатдан ўтган фуқаролар www.labormigration.uz расмий веб-сайтда доимий эълон қилиб борилади.

  1. Ариза берувчи ёзма тавсияни олиш учун талабгорларни танлаш бўйича комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ҳужжатларни ва сўровнома-аризани тақдим этади;

Комиссия ҳужжатларни 15 иш куни ичида кўриб чиқади.

Комиссия аризани кўриб чиқишда уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини қатор ижтимоий мезонлар асосида (талабгор номида уй-жой йўқлиги, ижарада туриши, бошқа оила билан бир уйда яшаши, кўп болалилик ва бошқа) аниқлайди.

Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитини ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки ёзма тавсия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

  1. Ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилади.

2020 йил дастурлари доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича:

  • имтиёзли давр – 1 йил;
  • кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг