Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«McDonald`s» Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан логотипини ўзгартирди

«McDonald`s» Халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан логотипини ўзгартирди

Фото: «Business Insider»

«McDonald`s» компанияси Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан логотипини ўзгартирди. Бу ҳақда корпорациянинг «Twitter»даги саҳифасида хабар берилди.

«М» ҳарфи шаклидаги логотип тескари тарзда намойиш этилганда лотин ҳарфидаги «W» ҳарифига ўхшаб қолади ва аёлларга ҳурмат сифатида «Women» (аёллар-инглиз) сўзини ифодалайди. Ушбу рамз илк бор Калифорниянинг Линвуд шаҳрида пайдо бўлди.

«Мижозларимизнинг аксарият қисмини аёллар ташкил этади. Уларнинг шарафига ўзимизнинг машҳур логотипимизни тескарисига ўзгартириб, ундан «W» ҳарфини ҳосил қилдик», — дея «McDonald`s» вакили сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Business Insider» портали.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг