Масс-медиа фондига янги директор тайинланди
Масс-медиа фонди Васийлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида фонд директори лавозимига Нозима Давлетованинг номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда Nemolchi.uz хабар берди.
Н.Давлетова жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис.
У «Халқаро музокаралар» соҳасида университетда дарс бериш тажрибасига эга, гендер масалалари бўйича лойиҳалар ташаббускори ва координатори бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Давлетовадан аввал Александра Колесниченко ва Акбар Ризаевлар ушбу лавозимда фаолият юритишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter