Марказий сайлов комиссиясига янги аъзолар сайланди
Кеча, 23 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Депутатлар ишни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масаланинг муҳокамаси билан бошладилар.
Мамлакатмиз ҳозирда муҳим сиёсий жараён — сайловлар арафасида турибди. Шу боис, сайловларга ҳар томонлама пухта тайёгарлик кўрилмоқда.
Мажлисда халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан тақдим этилган номзодлар бирма-бир кўриб чиқилди ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор янги аъзолари сайланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоларини сайлаш масаласи юзасидан қабул қилган қарорлари маъқуллаш учун Сенатга юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter