Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мансабдорлар суд қарорини бажармаса, жарималари ошиб боради

Мансабдорлар суд қарорини бажармаса, жарималари ошиб боради

Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш ҳақидаги қонун лойиҳаси 2022 йил ноябргача ишлаб чиқилиши керак. Бу ҳақда давлат дастурида сўз боради.

Унга кўра, мансабдор шахслар маъмурий суд қарорини бажармаган тақдирда, уларга нисбатан «ошиб борадиган» жарима ва бошқа ҳуқуқий чораларни қўллаш тартибини белгиланади.

Шунингдек, муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик, ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Бундан ташқари, судлар томонидан ижро варақаларини инсон омилисиз электрон шаклда юбориш имконини берувчи электрон платформани яратиш орқали ушбу жараён тўлиқ рақамлаштирилади.

Бу орқали ижро жараёнини шаффоф тарзда масофадан туриб онлайн кузатиб бориш имкони яратилади. Суд томонидан тайинланган жарималарни махсус рақам бўйича тўлаш тизимини соддалаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг