«Мансабдорга пора берилган» — Бухорода ерни пуллашга уринган фирибгарлар ушланди
Бухоро вилоятида ноқонуний ер олди-сотди ҳаракати бўйича қилинган мурожаатга асосан вилоят ИИБ, прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро С.С. ва фуқаро А.Ш. Бухоро тумани «Боғдашт» маҳалласида жойлашган, фуқаро Ш.А.га тегишли иссиқхона қурилиши учун ажратилган 2 гектар ер майдонининг бўш қисмини 8 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Гумонланувчи шахслар келишилган пуллардан 4 минг долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат ҳолат юзасидан С.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга қасд қилиш), 168-моддаси 2-қисми “а” (анча миқдорда фирибгарлик) банди ва 28-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари), 211-моддаси 1-қисми (пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Очилган жиноят ишидан кўриниб турибдики, фирибгарлар ўз ишини битириш учун мансабдор шахсга пора беришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter