«Мана ўзбек гўзали тайёр бўлди». Наҳотки, миллатимиз қизлари шу қиёфада бўлса?!
Қўғирчоқлар миллатимиздан «сўзлайди». Аммо негадир ўзбекона ясалган қўғирчоқлардан асло кўнглим тўлмайди. Сабаби қошлари қўшилган, юзлари ойтовоқдек, кўзларининг таърифига тил ожиз!
Айниқса, миллатимиз қиёфаси акс эттирувчи ана шундай қўғирчоқлар Самарқанд, Бухоро каби сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойларда сотилиши миллат кишисини янада ўйга толдиради. Қани шоиру замон бобокалонларимизга илҳом берган парирўй чеҳралар? Қани Қодирий бобомиз таърифлаган Кумуш сиймолар?
Бугунгиси эса ошиб тушди! ТВда бир қўғирчоқ «устаси» ойтовоқ бир тасқара қўғирчоқни ясаб туриб, «мана ўзбек гўзали тайёр бўлди», дейди! Наҳотки, бизнинг миллатимиз аёллари шу қиёфада бўлса?!
Қизларим «Кукла Барби» сингари очиқ-сочиқ қўғирчоқлардан кўра, ўзимизнинг миллатимизга хос қора қош, қора соч қўғирчоқлар ўйнаб ўсишини хоҳлаганимдан доим миллий қўғирчоқлар олишга қизиқаман. Яқинда Самарқанддан бир қўғирчоқ сотиб олдим. Шу атрофда бир талай сайёҳлар. Ҳаммаси қўғирчоқни юзини кўрсатиб, мийғида кулиб қўйишади...
Ҳурматли қўғирчоқ ясовчилар, миллатимиз қиёфасини яратаётганда минг карра эътиборли бўлиш ижодкор сифатида бурчлисизлар, шуни унутманг.
Орзугул Рустамованинг «Facebook» саҳифасидан олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter