Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малайзияга мунтазам рейслар тикланиши мумкин

Малайзияга мунтазам рейслар тикланиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистондан Малайзияга мунтазам ва чартер рейслар тикланиши мумкин. Бугун, 19 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Тошкентга келган Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан шу масалани муҳокама қилган.

Учрашувда Ўзбекистон-Малайзия кун тартибидаги кенг кўламли масалалар, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига эътибор қаратилган.

Томонлар сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, таълим ва гуманитар алмашинувларни кенгайтиришни қўллаб-қувватлаганлар.

Ўзбекистон билан Малайзия ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва унинг тузилмасини диверсификация қилиш, шунингдек, туризмни ривожлантириш, мунтазам ва чартер рейсларини тиклаш бўйича ўзаро чора-тадбирлар кўриш масаласи кўриб чиқилган.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Маълумот учун, пандемиядан олдин Малайзияга Тошкентдан тўғридан-тўғри парвозлар бор эди, лекин кейин олиб ташланганди. Ҳозир ҳам қайсидир давлатлар орқали рейслар қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг