Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018—2019-ўқув йилидан мактаб дарсликларининг хусусий ноширлар томонидан чоп этилиши кўпайтирилади

2018—2019-ўқув йилидан мактаб дарсликларининг хусусий ноширлар томонидан чоп этилиши кўпайтирилади

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг расмий рамзи.

Foto: «Xabar.uz»

2018 йил 15 февраль куни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида ноширлик ва матбаачилик соҳасида фаолият юритаётган хусусий корхоналар раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га агентлик масъул ходими хабар берди.

Очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда Агентлик Бош директори Лазиз Тангриев Ўзбекистон Президентининг фармон ва қарорлари билан ноширлик, матбаа йўналишида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида алоҳида тўхталиб, ушбу соҳани янада тараққий топтириш йўлида мунтазам изланиш ҳамда тармоққа инновацион ғояларни кенг жалб этиш кераклиги ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Муҳокамалар жараёнида тадбиркорлар томонидан бир қанча таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, улар  қоғоз ва бошқа матбаа хомашёларини харид қилишда айрим муаммоларга дуч келишаётганини айтиб ўтишди.

Қолаверса, баъзи хусусий босмахоналарда китоб маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун матбаа ускуналари билан  тўлиқ таъминланмагани, яъни катта ҳажмдаги буюртмаларни бажаришда чоп этиш, тикиш, муқовалаш  ускуналарининг қуввати етишмаслиги таъкидланиб, бу борада матбаа корхоналари ўртасида ўзаро кооперация бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда давлат буюртмаларини сифатли бажариш ҳамда амалдаги стандартлар талабига тўлиқ жавоб берадиган матбаа хизматларини кўрсатиш масалалари ва 2018—2019-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари дарсликларини чоп этишда хусусий секторнинг ролини янада ошириш бўйича фикр алмашилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг