Мажбурий ижро бюросида «Алимент тўловлари» жамғармаси ташкил этилади
Бугун ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев эътиборни яна бир муҳим ва ўта долзарб масалага қаратди.
Бугунги кунда 290 мингдан зиёд оталарга фарзандлари учун алимент тўлаш юкланган.
Лекин, уларнинг 172 минг нафари ўз фарзанди олдидаги мажбуриятини бажаришдан бош тортиб келмоқда.
«Оқибатда алимент бўйича қарздорлик 115 миллиард сўмдан ошиб кетган. Ҳар бир вилоят ҳокими ўз рақамларини билади.
Шу боис 2021 йили Халқ қабулхоналарига алимент билан боғлиқ 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган.
Бу борада Мажбурий ижро бюросининг фаолияти қониқарсиз.
Энди алимент тўловларини кафолатли таъминлаш бўйича янги тизим жорий қилинади», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.
2022 йил 1 июлдан Мажбурий ижро бюросида «Алимент тўловлари» жамғармаси ташкил этилади ва унга дастлаб 50 миллиард сўм йўналтирилади.
Мазкур маблағлар уч ой ичида ундириш имкони бўлмаган алиментларни тўлашга ажратилади ва кейинчалик бюро томонидан ундириб олинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter