Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мажбурий ижро бюроси янги топшириқни бажаришга киришди

Мажбурий ижро бюроси янги топшириқни бажаришга киришди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 август куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича ўтказган йиғилишида чиқинди ташиш хизмати учун тўловларни Мажбурий ижро бюроси орқали амалга оширилиши бўйича топшириқ берилганди.

Шу мақсадда, Мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими томонидан жойлардаги масъул идора, мутасадди ташкилот ва муассалар билан  ҳамкорликда учрашув ўтказилди.

Учрашувда,атроф-муҳитимиз тозалиги ва табиий ресурсларимиз хавфсизлиги фуқароларимизнинг экологик маданиятимиз ҳамда маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишимизга боғлиқлиги таъкидланиб, фуқароларимиз келгусида, чиқиндилар учун тўловларни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси орқали амалга оширилиши, шунингдек, агар тўлов интизомига амал қилмасангиз, Сиз табиий муҳит хавфсизлигига путур етказишингиз ва тегишли тартибда жавобгар бўлишингиз мумкин.

Ўз навбатида, жавобгар шахслар айрим турдаги молия-кредит, халқаро йўловчи ташиш, йирик битимлар тузиш ва давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқларига эга бўлмаслиги мумкин.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида ташкил қилинган «Тоза ҳудуд» корхоналари томонидан чиқиндиларни йиғиш ва ташиш хизмати самарали ва аҳоли учун қулайлик яратилаётганлиги  ҳақида мутасаддилар фикр билдиришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг