Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маҳкум ўзига жароҳат етказиши ҳолати юзасидан прокуратура текширув бошлади

Маҳкум ўзига жароҳат етказиши ҳолати юзасидан прокуратура текширув бошлади

Фото: Жазони ижро этиш департаменти.

Навоий вилоятида жойлашган 36-сон манзил колониясида маҳкум ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабар берилганди.

Манзил колонияси масъуллари  томонидан Жиноят кодексининг 164 (Босқинчилик) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазо ўтаётган маҳкум У.Жонузоқовда фойдаланиш тақиқланган фотосурат ва аудио ёзувли телефон аппарати борлиги аниқланган.

Маҳкум У.Жонузоқов муқаддам 2 марта интизомий жазога тортилганлиги, унга янги тартиббузарлик содир қилса, суд орқали ёпиқ колонияга қайтарилишини билиб, хонадаги пичоқни олиб, иккала қўл билаклари ва буйин орқа соҳасига кесма ва тилинма жароҳатлари етказган.

Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, ўз ётоқ жойига киритилганидан сўнг ёнидаги бошқа маҳукмлар уни жароҳатларини қўл телефонига расмга тушириб, учрашувга келган яқин қариндошларига бериб юборишган.

Маҳкум ўзига тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зарафшон шаҳар суди томонидан маҳкум У.Б.Жонузоқовга ўталмай қолган жазосининг қолган қисмини ёпиқ турдаги колонияда ўташ белгиланган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг