Маҳаллий авиақатновлар сони кескин оширилади
Ўзбекистонда барча транспорт турларини узвий боғлаган ҳолда ягона транспорт тизими ривожлантирилади.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида айтилади.
Қайд этилишича, йирик шаҳарлар ўртасида кунлик транспорт қатновлари бўйича узоғи билан 6-7 соатда манзилга етиб бориш ва қайтиб келиш имконияти яратилади.
Шунингдек, ҳаво транспортини ривожлантириш орқали шаҳарлараро қатновларда аҳоли мобиллиги оширилади. Бунда:
- маҳаллий ташувларда хусусий ва лоукостер авиакомпаниялар улуши босқичма-босқич 25 фоизгача оширилади;
- маҳаллий авиақатновлар сонини ҳафтасига 48 тадан 80 тага ҳамда туташувчи қатновлар сони 4 тадан 8 тага етказилади.
Ижтимоий талаблардан ҳамда заруриятдан келиб чиққан ҳолда янги ва мавжуд маҳаллий авиақатнов йўналишларини субсидиялаш давом эттирилади. Ҳудудлардаги ҳар бир аэропортни техник ҳолатидан келиб чиқиб иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида ривожлантириш концепцияси ва ҳар бир аэропорт бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилади.
Аввалроқ айрим тоифадаги ўқитувчилар ойлиги оширилиши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter