Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди

Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш қўмитаси ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

«Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–114-сон, 27.07.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:

  • Маданият ва туризм вазирлиги негизида Маданият вазирлиги;
  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

Шунингдек, Маданият вазирлиги тизимида қуйидаги янги муассасалар ташкил қилинади:

  • «Ўзбектеатр» давлат муассасаси;
  • «Маданият таълими маркази» давлат муассасаси.

Маданият ва санъат соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланди.

Маданият ва санъат соҳасида таълимни тизимли ислоҳ қилиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди, жумладан:

  • миллий мусиқа санъати кластери яратилади;
  • давлат мусиқали, драма ҳамда қўғирчоқ театрларида ягона репертуар стратегияси асосида «устоз-шогирд» анъаналари ва маҳорат мактаблари асосида таълим бериш тизими йўлга қўйилади.

2023 йил 1 сентябрдан:

  • босқичма-босқич замонавий жиҳозланган кутубхоналар ва кинотеатрлар ташкил этилади;
  • мусиқа чолғучилиги ва ашула ижрочилиги бўйича пуллик махсус курсларда ўқитиш тизими жорий этилади.

2024–2026 йилларда халқаро фестиваллар, форумлар ва республика даражасидаги маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилади.

Бундан ташқари, қуйидагилар ишлаб чиқилади:

  • маданият марказлари ва кўзи ожизлар учун адабиётларни буюртма асосида етказишга мўлжалланган ахборот тизимлари, аҳолига аудиовизуал асарларни тақдим қилишга мўлжалланган махсус видео платформа;
  • ёшларга миллий мусиқа чолғулари тўғрисида дастлабки таълимни беришга мўлжалланган «Cholg‘u.uz» мобиль иловаси.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг