Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЛГБТ — ҳайвон ҳам ҳазар қиладиган шаҳвоният!

ЛГБТ — ҳайвон ҳам ҳазар қиладиган шаҳвоният!

Фото: АҚШ элчихонаси

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасига бир жинсли никоҳни тарғиб этувчи видеоролик жойлагани ўзбек жамоатчилигини ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Унда ўзбекча кийниб олган аёл ўзбек тилида чиройли гапириб, «Самарқанднинг гўзали» қўшиғини она тилимизда куйлайди. Бунинг нимаси ёмон? Ёмони шундаки, ўз тилимизда куйлаб, ҳамманинг эътиборини жалб қилишга ҳаракат қилган аёл... «уйланган» ва «хотини» бор! Роликда «ўзларининг» байроғи ва «хотини» билан тушган суратни кўрсатиб, «ўзларининг байрами» билан ҳаммани (жумладан ўзбекларни ҳам) табриклайди!

Ушбу ролик маҳаллий халқнинг диний эътиқоди ва қонунларига тамомила зид экани эътиборидан уни «фитна» дея баҳолаб, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси бунинг узр сўраши шарт, дейди Г.Аъзамова.

Таниқли исломшунос ва ношир Мубашшир Аҳмад шундай муносабат билдиради: «Кейинги кунларда ЛГБТ тарғиботи сезиларли кучайди. АҚШнинг Россия ва Украинадаги элчихоналарида Америка байроғи ёнида «жинсий хасталар»нинг байроқлари илинди, Ўзбекистондаги элчихона саҳифасида ҳам шунга ўхшаш провокация қилинди, қатор мамлакатларда «ранглилар»нинг марши, Euronews'да эса уларнинг ҳуқуқлари ҳақида қатор ахборотлар бериляпти. 

Ғарбликлар ўзларида, тўшакда бемалол бўлган беҳаёликларни, энди соғлом халқларга тиқиштириш кампаниясини очиқ бошлашмоқда. Ундай уятсиз номлардан жирканмаслик, ҳаёсизликларга этни ўлдириш босқичини муваффақият-ла амалга оширишмоқда. 

Табиийки, мусулмон ва соғлом халқимиз бундай чиркин ишлардан нафратланади. Ҳайвон ҳам ҳазар қиладиган шаҳвониятга ғазаб-ла муносабат билдиряпти. Мункарни жуда бўлмаганда тил билан қайтаряпти. Аллоҳ бунда собит қилсин!

Бундай наҳий мункарлар билан бирга, бу ифлосликларни юзага келтирувчи омилларни аниқлаб, уларни илдизи билан қуритишга ҳаракат қилиш керак. Уларга қарши ёшларда иммунитет ҳосил қилиш лозим. Ахир хасталикларга қарши шу йўл билан курашилади-да. Масалан, Covid-19 биз учун янги касаллик. Унга даво топилгунча, одамлардаги иммунитетни кучайтириш билан хасталикка қарши чидамлиликни ошириш услуби қўллаб турилибди. Ва бу самарали восита экани ҳаммага аён. 

Худди шундай, гомосексуал хасталикка чалинмаслик учун халқнинг унга қарши иммутитетини ошириш керак. Бундай витаминлар ичида энг манфаатли ва мустаҳками — ислом динининг ягона Аллоҳга ишониш, Ундан ва Қиёмат азобидан қўрқиш лозимлиги таълимоти, ахлоқий нормалари ва урф-одатлари ҳисобланади. Бу ҳақиқатни ҳаммамиз биламиз ва маълум-номаълум сабабларга кўра билмаганга оламиз. Бу тўғридаги хатоларимиз ўтди, Аллоҳ кечирсин! Аммо буёғига Ислом ҳақиқатларидан юз ўгириш катта фалокат ва ҳалокатларга сабаб бўлади. Ўғлингизни дўсти билан ва қизингизни дугонаси билан тўшакда ушлаб олмай десангиз, ортиқ ҳақиқатдан кўз юмманг! Бу ҳокимдан тортиб раийятгача, ҳаммамизга тегишли огоҳлантирув!», дейди Мубашшир Аҳмад.

АҚШ элчихонаси ролик бўйича ҳали изоҳ бергани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг