Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Лангар ота»ни бутун ислом оламига танитишимиз керак — Президент

«Лангар ота»ни бутун ислом оламига танитишимиз керак — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев хизмат кўрсатиш соҳасига бағишланган видеоселектор давомида Майданак обсерваториясига олиб борувчи йўлга тўхталиб ўтди.

— Қамашида жаҳонда саноқли ва ноёб бўлган «Майданак» обсерваторияси ҳамда XIV аср ёдгорлиги ҳисобланган «Лангар ота» масжиди бутун дунёдан туристларни жалб қилади.

Бироқ, ушбу объектларга олиб борувчи 38 километр йўл таъмирталаб бўлгани учун  Майданакнинг салоҳиятини тўлиқ ишга солиб бўлмаяпти. Йўл қурмасак туризмни ҳам ривожлантира олмаймиз, — деди давлат раҳбари.

Йиғилишда таъкидланишича, Майданакка олиб борувчи 38 километр йўлни таъмирлаш учун 40 миллиард сўм зарур бўлади.

Шавкат Мирзиёев тоғ тепасида дам олиш маскани топшириғини берди ва бунинг учун Андижондаги «Хонобод» санаторийсида бажарилган ишларни ўрганишни тавсия қилди. Шу билан бирга давлат раҳбари «Лангар ота» масжиди тарғиботини кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

«Агар биз «Лангар ота»ни бутун ислом оламига ташвиқот қилсак, юртимизга келувчилар сони ошади. Биз ўз зиёратгоҳларимизни мусулмон аҳлига кўрсатиб бера олишимиз керак», — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг