Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: камчиликлар, муаммолар, ечимлар

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: камчиликлар, муаммолар, ечимлар

Хабар қилинганидек, Республика Ишчи гуруҳининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганиш ишлари жадал олиб борилмоқда ва бу жараёнда аҳолининг долзарб муаммоларини аниқлаш, ижтимоий соҳа объектларидаги камчиликларни бартараф этиш, уларнинг ечимини топиш ҳамда қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши таъминланмоқда.

Мазкур тадбирларда коммунал ва ижтимоий соҳаларда тегишли қонун ҳужжатлари ижросининг сўзсиз таъминланиши, шунингдек, Республика Ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижалари бўйича кўрсатмалар тезкорлик билан бажарилишига эришиш учун тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 1-ўринбосари А.Холмахматов бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманида бўлиб, туман ҳокими Б.Рахмонов ҳамроҳлигида Себзор коллекторининг Қора-қамиш кўчаси ҳудудидан ўтувчи қисмини кўздан кечиришди. Аниқланган муаммолар зудлик билан бартараф қилишга киришилди. Туман ободонлаштириш бўлими ҳамда бошқа коммунал соҳа вакиллари томонидан ҳудудни чиқиндилардан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ва ижтимоий соҳа объектларидаги камчиликларни бартараф қилиш борасидаги амалий тадбирлар давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг