Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кредит олмаган ёшлар «кредит ажратилган» деб кўрсатилгани айтилмоқда

Кредит олмаган ёшлар «кредит ажратилган» деб кўрсатилгани айтилмоқда

Фото: «Nasafnews.uz»

Жорий йилнинг 31 октябрь ҳолатида Қашқадарёда «Ёшлар дафтари»га киритилган 48 797 нафар ёшлардан 46 572 нафари, шундан, 4 949 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилиб, платформа орқали дафтардан чиқарилган.

Ёшлар агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан тақдим этилган платформа (электрон база) маълумотлари ҳамда Марказий банкнинг кредит ажратилганлиги тўғрисидаги электрон базаси билан солиштирилганида кредитлар ажратилган 588 нафар ёшлар бўйича фарқ аниқланди.

Танланма йўл билан Яккабоғ тумани 10 нафар ёшлар билан телефон орқали суҳбатлашилганида, 3 нафари кредит олиш учун мурожаат қилмагани, 1 нафари мурожаат қилган, лекин ижобий ҳал этилмагани маълум бўлди.

Мисол учун: Яккабоғ тумани «Мустақиллик» маҳалласида яшовчи Ш.Очилов томонидан тижорат банкларига мурожаат қилинмаган бўлса-да, Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси томонидан тақдим этилган платформа (электрон база) маълумотларида «кредит ажратилган» деб кўрсатилган.

Бундай мисолларни вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларини ҳам келтириш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг