Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кредит ажратиш электрон платформаларда амалга оширилади

Кредит ажратиш электрон платформаларда амалга оширилади

Фото: «Xabar.uz»

«Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–366-сон, 15.11.2023 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда:

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан:

  • кичик тадбиркорларга ажратиладиган кредит қолдиғи 1,7 бараварга оширилиб, уларнинг кредит портфелидаги улуши 28 фоиздан 43 фоизга етказилади;
  • кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 800 миллион АҚШ долларигача ресурс жалб қилинади;
  • 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади;
  • 150 мингта кичик тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилади;

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан:

  • кичик ва ўрта тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар ҳажми 8 триллион сўмдан 14 триллион сўмга етказилади;
  • 150 та ўрта бизнес корхонасига улуш киритилади ва хизматлар ипотекаси асосида 300 та лойиҳа тадбиркорларга сотилади;
  • ўрта тадбиркорлар сони 2,5 бараварга оширилади;
  • 300 миллион АҚШ доллари миқдорида облигация (евробонд)лар халқаро капитал бозорларида муомалага чиқарилади.

2023 йил 15 декабргача ҳудудлар ва давлат дастурлари йўналишлари кесимида 2024 йилда 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланади.

2024 йил 1 июлдан давлат дастурлари доирасида ажратилаётган кредитлардан самарали фойдаланиш учун кредит ажратишнинг барча босқичлари электрон платформаларда амалга оширилади.

2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни давлат буюртмачиларига бир йилда 10 миллиард сўмгача тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг