Ковид-марказидаги қанча бемор овоз бергани маълум қилинди
Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда президентлик сайловларидаги санитария қоидаларига амал қилинганлик даражалари бўйича маълумот берилди.
«Олинган маълумотларга кўра, сайлов участкаларига ташриф буюрган шахсларнинг 53 нафарида тана ҳароратининг кўтарилиши аниқланиб, дарҳол бошқалардан алоҳида хонага (изоляторга) ажратилди ва уларга тегишли тиббий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бир вақтнинг ўзида яширин овоз беришлари ташкил этилди», — деди Баҳодир Юсупалиев.
Юртимиздаги COVID-19 коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган шифохоналарда 25 та сайлов участкаси ташкил этилиб, шифохонада даволанаётган 3000 нафар сайловчи (беморлар) овоз беришлари учун имконият яратилди.
Шунингдек, республика бўйича 150 дан ортиқ шифохоналарда сайлов участкалари ташкил этилиб, уларда даволанаётган беморларнинг овоз беришлари таъминланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter