Коррупцияга қарши революцион ҳужжат қабул қилинади
Инсайдерларнинг маълумотига кўра, коррупцияга қарши кўрашиш бўйича революцион ҳужжатлар тайёрланиб, яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Уларда қуйидагилар назарда тутилади:
- коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилади. Унга киритилганларга бир қатор чекловлар ўрнатилади;
- 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади;
- манфаатлар тўқнашуви деб ҳисобланадиган ҳолатлар белгиланади, уларга йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади;
- коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилади;
- кадрлар билан ишлаш, хўжалик ишлари, молия-иқтисод бўлинмалари ва назорат функциясига эга тузилмалар раҳбарларини ҳар 5 йилда ротация қилиш механизми киритилади;
- Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича ваколатлари кенгайтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter