Коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларни қандай баҳолайсиз? Жамоатчилик фикри натижалари
2018 йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар якунларини сарҳисоб қилиш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан аҳоли ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди.
Сўровда 2018 йилда мамлакатни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишларнинг натижалари сўралди. Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилган ислоҳотлар ва жамият ҳаётида рўй берган бошқа муҳим ўзгаришлар баҳоланди.
Унда республиканинг барча ҳудудларидан жами 9440 нафар киши иштирок этди.
Жумладан: Қорақалпоғистон Республикасидан – 391 (4,1%), Андижон вилоятидан – 731 (7,7%), Бухоро вилоятидан – 506 (5,4%), Жиззах вилоятидан – 141 (1,5%), Қашқадарё вилоятидан – 380 (4%), Навоий вилоятидан – 216 (2,3%), Наманган вилоятидан – 435 (4,6%), Самарқанд вилоятидан – 400 (4,2%), Сурхондарё вилоятидан – 783 (8,3%), Сирдарё вилоятидан – 125 (1,3%), Тошкент вилояти – 1411 (15%), Фарғона вилоятидан – 224 (2,4%), Хоразм вилоятидан – 327 (3,5%) ва Тошкент шаҳридан – 3240 (34,3%). Шунингдек, сўровда хорижда истиқомат қилаётган 130 нафар (1,4%) ватандошлар ҳам иштирок этдилар.
Жамоатчилик фикри сўровида иштирок этганларнинг 6832 нафари (72,4%) шаҳарларда, 2608 нафари эса (27,6%) қишлоқларда истиқомат қилиши маълум бўлди.
Респондентларнинг касбий фаолият тури бўйича таркиби:
- давлат хизматчиси – 3155 нафар (33,4%)
- жамоат ташкилоти вакили – 960 нафар (10,2%)
- тадбиркор – 993 нафар (10,5%)
- ишчи – 1165 нафар (12,3%)
- пенсионерлар – 265 нафар (2,8%)
- ўқувчи/талаба – 2451 нафар (26%)
- ижодкор – 166 нафар (1,8%)
- вақтинча ишламаётганлар -285 нафар (3%)
2018 йилда Ҳаракатлар стратегиясининг қайси устувор йўналиши доирасида мамлакатимизда ижобий ўзгаришлар амалга оширилди?
- Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш – 7070 нафар (74,9%);
- Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш – 5298 нафар (56,1%);
- Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш – 6709 нафар (71,1%);
- Ижтимоий соҳани ривожлантириш – 6185 нафар (65,5%);
- Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат – 8699 нафар (92,2%).
Давлат идораларининг халқ билан мулоқот қилишида, уларнинг фуқароларга бўлган муносабатида ижобий ўзгаришларни сездингизми?
Ижобий томонга ўзгарди ва қисман ўзгарди – 8001 нафар (84,7%)
Ўзгаришни сезмаган – 992 нафар(10,5%)
Аксинча, салбий томонга ўзгарди – 447 нафар (4,8%)
Cизнингча, оммавий ахборот воситалари эркин фаолият юрита оляптими?
- Эркин фаолият юрита оляпти – 5888 нафар (62,4%)
- Бу борада ўзгаришни сезмаган – 2130 нафар (22,5%)
- Эркин фаолияти чекланган –1422 нафар (15,1%)
Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларни қандай баҳолайсиз?
- Ижобий – 6452 нафар (68,3%)
- Бу борада ўзгаришни сезмаган – 1768 нафар (18,8%)
- Салбий – 1220 нафар (12,9%)
Жорий йилда иқтисодиёт соҳасининг қайси тармоқларида кўпроқ ижобий ўзгаришларни сездингиз?
- Туризмни ривожлантириш – 7597 нафар (80,4%)
- Инвестицион муҳитни яхшилаш – 6971 нафар (73,8%)
- Банк-молия соҳасини ривожлантириш – 6952 нафар (73,6%)
- Ҳудудларни ривожлантириш – 6356 нафар (67,3%)
- Солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш –5799 нафар (61,4%)
- Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш – 5724 нафар (60,6%)
Иқтисодиётнинг қайси соҳаларида инновацион технологиялар кўпроқ жорий этилди?
- Саноат соҳасида – 2961 нафар (31,3%)
- Банк-молия соҳасида – 1955 нафар (20,7%)
- Транспорт соҳасида – 443 нафар (4,8%)
- Қурилиш соҳасида – 2054 нафар (21,7%)
- Хизмат кўрсатиш соҳасида – 2027 нафар (21,5%)
Тадбиркорлик фаолиятини юритишда енгилликларни сездингизми?
- Ҳа, енгилликлар яратилди – 6526 нафар (69,1%)
- Йўқ, сезмадим – 2914 нафар (30,9%)
Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналиши доирасида қайси соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни кўпроқ ижобий баҳолайсиз?
- Олий таълим соҳасида– 6133 нафар (64,9%)
- Умумий таълим соҳасида – 5990 нафар (63,4%)
- Мактабгача таълим соҳасида – 6482 нафар (68,6%)
- Соғлиқни сақлаш соҳасида – 4772 нафар (50,5%)
- Ногиронлиги бўлган шахслар манфаатларини таъминлаш – 5507 нафар (58,3%)
- Пенсионерларманфаатларинитаъминлаш – 5803 нафар (61,4%)
- Жамоаттранспорти – 4025 нафар (42,6%)
- Арзон уй-жойлар қурилиши – 5864 нафар (62,1%)
- Маданият ва санъатни ривожлантириш – 5628 нафар (59,6%)
- Аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш – 5400 нафар (57,2%)
- Ёшларга оид сиёсат – 5960 нафар (63,1%)
Ижтимоий соҳанинг қайси йўналишларида инновациялар кўпроқ жорий этилмоқда деган саволга респондентлар қуйидагича жавоб беришган;
Аҳолига янада кенг қулайликлар яратиш мақсадида республикамизда хусусий шериклик асосида 2018-2019 йилларда 2 мингта ижтимоий дорихоналар тармоғини яратиш режалаштирилган. Бу борада амалга оширилаётган ишларни респондентларнинг 5430 нафари (58%) ижобий, 2430 нафари (42%) салбий баҳолашган.
Жамоат хавфсизлиги ва тинчликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни қандай баҳолайсиз?
- Ижобий – 7793 нафар (82,5%)
- Бу соҳада ўзгаришларни сезмаган – 1149 нафар (12,2%)
- Салбий – 498 нафар (5,3%)
Ўзбекистонда диний ва диний-маърифий соҳада амалга оширилган чора-тадбирларни қандай баҳолайсиз?
- Ижобий – 6901 нафар (73,1%)
- Бу соҳада ўзгаришларни сезмаган –1785 нафар (18,9%)
- Салбий – 754 нафар (8%)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter