Коррупцияга қарши курашиш агентлигига бино ажратилди
Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, тугатилаётган «Ўзпахтасаноат» АЖга тегишли Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни тегишли ҳудуди билан бирга янги ташкил қилинган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бунда, объект баҳоланган қийматда «Ўзпахтасаноат» АЖнинг Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб- қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзининг бир қисми камайтириш ҳисобига берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter