Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳи мукофотланди

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳи мукофотланди

Коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган юртдошларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.

Жумладан, ушбу фармон билан пандемияга қарши курашиш вақтида ҳалок бўлган бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз «Жасорат» медали билан тақдирланди:

Джуманиязова Зулфия Юлдашовна (марҳум) — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали неврология бўлими катта ҳамшираси;

Нафасов Шавкат Насирович (марҳум) — Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг бўлим бошлиғи;

Тухтаева Феруза Аскаровна (марҳум) — Олмазор туманидаги 18-оилавий поликлиникаси катта ҳамшираси, Тошкент шаҳри;

Уралов Алишер Ташкуватович (марҳум) — Яккасарой туманидаги марказий поликлиникаси ультратовуш ташхиси шифокори, Тошкент шаҳри;

Хамрақулов Ботир Жабборович (марҳум) — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари;

Шамахмудов Аълохон Абзалович (марҳум) — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бўлим бошлиғининг ўринбосари.

Фармоннинг тўлиқ матни.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг