Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласи бошқаруви тадбиркорларга берилади

Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласи бошқаруви тадбиркорларга берилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида инфратузилма масаласи ҳалигача долзарб бўлиб қолаётгани таъкидланди.

Ушбу масалаларни ҳал этиш учун 200 миллиард сўм ажратилса, камида 3 миллион туристни жалб қилиш мумкин.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

  • вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда туризм маҳаллаларида йўл, электр, сув ва интернет муаммосини ҳал этиш бўйича ҳукумат қарорини киритиш;
  • ушбу дастурни молиялаштиришга йилига 200 миллиард сўм ажратиш;
  • йил якунигача оилавий меҳмонхоналарни кўпайтириш учун оилавий тадбиркорлик дастурларига қўшимча 500 миллиард сўм йўналтириш;
  • келгуси йил 1 апрелга қадар Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласини тадбиркорларга бошқарувга бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш топширилди.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг