Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўп шакар сотиб олгани учун ушланган шахс ўзини ўлдириш билан таҳдид қилди

Кўп шакар сотиб олгани учун ушланган шахс ўзини ўлдириш билан таҳдид қилди

Тошкент шаҳридаги «Эски Жува» (Чорсу) бозорида кўп миқдорда шакар сотиб олган фуқаро аниқланган ва ички ишлар ходимлари уни қўлга олган пайтда ўз жонига қасд этиш билан таҳдид қилган.

Маълум бўлишича, у бир нечта нуқтада эрталабдан буён навбатда туриб қайта-қайта шакар сотиб олган. Фуқаронинг автомобили кўздан кечирилганда, у халта-халта шакар сотиб олгани аниқланган. Фуқаронинг айтишича у шакарни сотиш мақсадида эмас, балки оила аъзолари ва қариндошлари учун харид қилган.

Бозор раҳбарияти, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари фуқаро билан тушунтириш ишларини олиб боришга ҳаракат қилишган вақтида фуқаро жазавага тушиб, ўзини ўлдириш билан таҳдид қилган.

Фуқаро бозор маъмуриятига олиб борилиб, у сотиб олган шакар ўлчанганда тўртовлон 158 кг шакар ғамлагани аниқланган. Улар 4 кишилашиб сотиб олгани учун 20 килограмм шакар ва 1 380 000 сўм пуллари қайтарилган.

Ўзбекистонда шакар танқислиги ва ажиотажи ҳамон давом этмоқда. Одамлар бозорларда арзонлаштирилган шакарни сотиб олиш учун узун навбатлар ҳосил қилмоқда.

Бундай навбатлар бор жойда эса ҳар замонда жанжаллар ҳам бўлиб турибди. Расмийлар шакар танқислиги йўқлигини айтса-да, дўконларда шакарнинг ҳар бир кишига ўлчаб берилиши ёки умуман шакар тугаб қолаётгани ажабланарли ҳол.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг