Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўп шакар истеъмол қилишнинг яна бир хавфи маълум бўлди

Кўп шакар истеъмол қилишнинг яна бир хавфи маълум бўлди

Канаданинг Альберта университети олимларининг аниқлашича, шакарни кўп миқдорда истеъмол қилиш ичак ялиғланишига олиб келиши мумкин.

Тадқиқотчилар тажрибани сичқонларда ўтказган, митти ҳайвонларни маълум вақт давомида асосан шакар билан озиқлантирилди, натижада уларнинг ичак тўқималарига зарар етган.

Шакар зарарли бактерияларнинг фаоллашишига сабаб бўлгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, зарарли бактериялар ичак соҳасидан бемалол тананинг бошқа қисмларига ўтиши мумкин.

Олимларнинг фикрига кўра, шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш альцгеймер ва паркинсон (нерв системасининг бўзилиши: асосан ёши катта инсонларда кузатиладиган қўл қалтириш ҳолатлари) каби бошқа қатор касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг