Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комил Алламжонов Meta (Facebook) компанияси вакили билан нималарга келишиб олди?

Комил Алламжонов Meta (Facebook) компанияси вакили билан нималарга келишиб олди?

Бугун, 22 ноябрь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Meta (Facebook) компаниясининг Бошқарувчи директори ҳамда Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашув натижаларига кўра, Фонд ва Meta компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади, 2022 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унга асосан мамлакатимиздаги ОАВ, давлат идоралари ва мансабдор шахслар, ҳатто давлатимизнинг хориждаги элчилари саҳифаларини верификациялаш, матбуот котиблари, журналистлар ва блогерлар учун ўқув курслари ўтказишга келишиб олинди.

Курсларда контент яратиш ва уни бошқариш, ёлғон ахборотларга қарши кураш усуллари ҳам ўргатилади. Киберхавфсизлик соҳасида рақамли саводхонликни ошириш, ижтимоий тармоқ имкониятларидан максимал даражада унумли фойдаланиш мавзуларида ҳам ёшлар учун махсус тренинглар ҳамкорликда жорий қилинади, деб ёзади Комил Алламжонов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг