Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кобра» усулида штурм. Навоийда кучишлатар бўлинмалар махсус топшириқни бажаришди (фото)

«Кобра» усулида штурм. Навоийда кучишлатар бўлинмалар махсус топшириқни бажаришди (фото)

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

23-24 июль кунлари илк маротаба Марказий ҳарбий округига қарашли Навоий гарнизонида Қуролли Кучлар куч тузилмалари билан ҳамкорликда тунги машғулотлар ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов раҳбарлигида ўтказилган тунги амалий машғулотларда Навоий шаҳри хавфсизлиги учун масъул вазирликларнинг махсус ва тезкор бўлинмалари жалб этилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Дастлаб ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги тезкор бўлинмаси томонидан кечки соат чамаси 20.15 да ноқонуний қуролланган кичик гуруҳ Навоий шаҳри марказий кўчаларидан Беруний кўчасига томон енгил машинада ҳаракатланиб, «Керан зит» ишлаб чиқариш заводи биносига жойлашгани маълум қилинди. Шу билан бирга қуролли кимсалар қайси чегара ҳудудидан ўтганлиги, шахси ва тайёргарлиги ҳақида тезкор маълумотлар аниқланди. Бинога хавфсиз кириш йўллари разведка қилинди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Тез фурсатда Мудофаа, Ишчи ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия таркибидан йиғма махсус отряд тузилди. Улар 3 гуруҳга бўлиниб ҳаракатланиши келишиб олинди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Махсус бўлинма шахсий таркиби тезкор вазифаларга киришди. «Тигр» номли енгил зирҳланган техникалар, замонавий қуроллар, мўлжал кўрсатувчи лазер, тепловизор воситаси (яъни инсон танасидан чиқаётган иссиқликка қараб, бинода қанча одам жойлашганини кўрсатувчи мослама), ҳар бир ҳарбий хизматчи ҳаракатини онлайн тарзда узатиб турадиган мослама, қуролларга ўрнатилган махсус тунги оптик асбоблар шай ҳолатга келтирилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Махсус йиғма отряд тақиб қилинаётган гуруҳга дастлаб келишув йўли таклиф қилинди. Рад этилгач, «Кобра» усулида штурм қилиниши бўйича кўрсатма берилди. Яъни бинонинг тепа қисмидан махсус учлик ҳамда ён ва пастки қисмидан қуршовга олиш гуруҳи ҳаракатланиб, қидирувда бўлган шахслар ўртада қўлга олинади.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Қўмондонлик томонидан махсус операцияни кузатиш учун бино яқинида махсус жой жиҳозланди.

Мазкур амалий ўқувда Ички ишлар вазирлиги тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди шартли душманни тезкор қўлга олиш бўйича алоҳида жонбозлик кўрсатди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

24 июль куни Марказий ҳарбий округ қўмондони томонидан Кучишлатар тузилмалар раҳбарлари билан тунги машғулот якуни ўтказилди. Йўл қўйилган камчиликлар ва ютуқлар эътироф этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг