Кимлар бепул озиқ-овқат ва гигиена маҳсулотлари билан таъминланади?
Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳар ойда муайян озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Ушбу тоифа вакиллари қуйидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади:
- ун (олий нав) – 3 кг;
- гуруч – 1 кг;
- гречка ёрмаси – 0,5;
- макарон маҳсулотлари – 0,5 кг;
- мол гўшти (суяксиз) – 1 кг;
- хонаки парранда гўшти – 1 кг;
- сариёғ – 0,2 кг;
- тухум (дона) – 15 дона;
- қанд-шакар – 1 кг;
- кунгабоқар ёғи – 1 литр;
- кўк ёки қора чой – 0,2 кг;
- атирсовун – 0,1 кг;
- кирсовун (65%) – 0,2 кг;
- кир ювиш порошоги – 0,15 кг;
- катта ёшдагилар учун таглик газмол - 8 дона.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter