Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат идораларига ишга қабул қилишда чет тилини билиш мажбурий қилиб қўйилади

Давлат идораларига ишга қабул қилишда чет тилини билиш мажбурий қилиб қўйилади

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани хабар берилганди. 

Давлат раҳбари келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди.

Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама қўшиб берилади. 

Қишлоқ жойларда чет тиллари нодавлат ўқув марказларига 50 миллион сўмгача беғараз кўмак ажратилади.

Шунингдек, ижарада турган ўқув марказлари ижара тўлови харажатларининг 50 фоизгача қисмига субсидия ажратилади ҳамда давлат мулки объектларида фаолият юритувчи ташкилотлар ижара тўловидан озод этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг